Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 154 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ўрганишидан сўнг мактабга зарурий жиҳозлар келтирилди

×

 2021-11-29 21:31:19    186

PDF yuklash
Chop etish


Аввалроқ, Ўзбекистон тумани ҳокимининг Шерзоджон Юлдашевнинг Элчи қишлоғида жойлашган 72-умумтаълим мактабида бўлиб, мавжуд шарт-шароитларни ўрганганлиги ҳақида хабар берилган эди

Туман раҳбари билим масканидаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун яратилган шароитлар билан яна бир бор яқиндан танишиш асносида мавжуд муаммо ва таклифлар билан қизиққан эди.

Ўрганишлар жараёнида мактабда баъзи зарурий мебел маҳсулотлари етишмаслиги аниқланиб, ушбу муаммо ечимини ҳал этиш чоралари белгиланди. 

Туман ҳокимлиги томонидан кўрилган бевосита чора-тадбирлар натижасида куни-кеча мактабга 50 та янги парта ва стуллар, шкафлар, ўқитувчилар столлари ва юмшоқ стуллар каби зарурий мебел жиҳозлари етказиб келинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги