Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи қизғин баҳслар билан старт олди

×

 2021-12-27 23:05:15    211

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида 10-14 ёш тоифаси бўйича “Ёш китобхон” танловининг биринчи-туман босқичи ўтказилди.

24-умумтаълим мактабида ташкил этилган танловнинг саралаш босқичи аввалида очилиш тадбири ташкил этилиб, унда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Раззоқов, туман халқ таълими бўлими мудири Наргиза Сиддиқова, педагог-мураббийлар ҳамда фахрий устозлар иштирок этди.

Шунингдек, туманимиз фахрлари-жорий йилги “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” кўрик танловлари Республика босқичлари ғолиблари, устоз-шогирд Абдуллажон Ниёзматов ва Мухаммадфозил Исмоиловларнинг бугунги тадбирдаги иштироки ва илиқ табриклари ўқувчи ёшларга ўзгача мотивация берди. 

Танловнинг бугунги саралаш босқичида жами 332 нафар 10-14 ёшли ўқувчилар ёшлар иштирок этди.

Улар танлов низоми асосида қизғин баҳсларга киришиб, китоб мутолаасини қанчалик ўзлаштирганликларини синовдан ўтказдилар.

Низомга кўра, танловнинг биринчи босқичида унда иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ёшлар тест синови асосида саралаб олиниши белгиланган бўлиб, ушбу тест синовида ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига белгиланган вақт давомида жавоб беришлари лозим эди. 

Ана шу шартларни қолган тенгдошларига нисбатан аъло даражада уддалаган ва белгиланган балларни тўплашга эришган 2 нафар ёшлар: 69-мактаб ўқувчиси Мираброр Турғуналиев ҳамда 2-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Абдулхамидовалар ушбу ёш тоифаси бўйича танловнинг вилоят босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритдилар.  

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш қаратилган мазкур танловнинг 15-19 ёш тоифасидаги ҳамда 20-30 тоифасидаги саралаш босқичлари эрта-индин ҳам шу мактабда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги