Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

×

 2022-01-14 09:36:22    238

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчиларни ва фахрийларни, уларнинг оила аъзоларини хамда юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

Жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда юртимизнинг жасур ва мард посбонларига улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилаймиз.

Сизнинг ҳамиша ҳушёр ва сергаклигингиз, ҳар қандай шароитда ҳам Ватан ҳимояси учун тайёрлигингиз туфайли бугун юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда, халқимиз осуда ҳаёт кечирмоқда.

Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида жонини фидо қилган ўғлонларнинг ҳам хотираси мангу яшайди.

Байрамингиз муборак бўлсин, ватанпарвар, мард ва жасур ўғлонлар!