Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон туманида хусусий тиббиёт клиникалар сони яна биттага кўпайди

×

 2022-03-19 20:55:04    214

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Туркистон кўчасида “Ibn Sino Med Farm” МЧЖга қарашли хусусий тиббиёт клиникаси фойдаланишга топширилди.

Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан гепатология, гинекология ва терапия йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу замонавий клиника биноси 30 стационар ўринга мўлжалланган бўлиб, лаборатория, физиотерапия, фитобар, УТТ, ЭКГ, видеокольпоскопия, диагностика ва консерватив даволаш каби бўлим ва тиббий хизматлар ҳам мавжуд.

Аҳамиятлиси, мазкур клиникада нафас йўллари аллергик касалликларини даволашда кенг қўлланиладиган галотерапия (тузли ғор) ҳамда энг оммабоп моделларда кислород билан даволаш бўлимлари ҳам ташкил этилган.  

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та янги иш ўрни яратилди. 

Замонавий тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги