Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида уч юлдузли меҳмонхона барпо этилмоқда. Унинг ҳовлиси саҳнида эса туман аҳли ва меҳмонлари учун қулай дам олиш маскани ташкил этилади

×

 2022-03-29 20:47:43    179

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Конизар мавзесида замонавий уч юлдузли меҳмонхона барпо этилмоқда.

Бугун туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишган бир гуруҳ журналист ва блогерлар мазкур меҳмонхонанинг қурилиш жараёнлари билан ҳам танишдилар.

“Яйпан Саёҳат” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 6,9 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 2 млрд. сўми банк кредити, қолган сумма эса корхонанинг айланма маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Лойиҳага кўра 70 ўринга мўлжалланган ҳамда 24 та номердан иборат ушбу меҳмонхонада, шунингдек, автотураргоҳ, спорт зал, сауна, очиқ бассейн, болалар майдончаси, фаввора, 70 кишилик конференц-зал ва бошқа қулайликлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида меҳмонхонанинг ҳовлиси сатҳида туман аҳолиси ва меҳмонлари учун ландшафтли дизайнга эга бўлган дам олиш маскани, очиқ осмон остида концерт-томоша тадбирлари ўтказиладиган махсус майдон ҳам барпо этилиши ҳақидаги режалар пресс-тур иштирокчиларига маълум қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги