Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ўқувчилари тенгдошлари учун спектакль намойиш этишди

×

 2022-04-19 17:29:02    244

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, республикамиз бўйлаб қизғин давом этаётган “Китобхонлик ҳафталиги” Ўзбекистон туманида ҳам мазмунга бой ўтмоқда.

Хусусан, оммавий китобхонлик ҳафталигида меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва таълим масканларида китоб тарғиботига оид турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири сифатида, бугун тумандаги 72-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари томонидан намойиш этилган муаллиф Набижон Қодировга мансуб “Уч кунлик дунё” спектакли ёш томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Туман ахборот кутубхона марказидаги ўзига хос саҳналаштирилган намойишдан сўнг, китобхонлик тарғиботига оид яна қатор тадбирлар ташкилланди.

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида белгиланган тадбирлар туман ҳудудлари бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги