Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эртага халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

 2022-05-17 22:22:36    322

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 18 май санасига белгиланган.

Сессия кун тартибидан Адлия бўлими ва суд органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳамда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари, “Аёллар дафтари” нинг 3-босқичига  киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  доирасида амалга оширилаётган ишлар, умумтаълим мактабларидаги директор вакант лавозимларига номзодлар учун тавсия бериш ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа, жами 10 га яқин масалалар ўрин олган. 

Сессия ишида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Сессия ўз ишини шу куни соат 11:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бошлайди.