Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бола ҳуқуқлари кафолатлари

×

 2022-06-06 18:28:23    225

PDF yuklash
Chop etish


Республикамизда болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган. Мазкур ҳуқуқий асослардан бири “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунидир.

Қонунда ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс бола ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, қонунда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, боланинг камситилишига йўл қўймаслик, боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш, бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш кабилар белгиланган.

Бундан ташқари қонунда боланинг яшаш ҳуқуқи, индивидуалликка ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, ҳимояга бўлган ҳуқуқи, оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқи, ғайриқонуний кўчирилишдан ҳимояланиш ҳуқуқи, ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи, ахборот олиш ҳуқуқи, фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи,турар жойга бўлган ҳуқуқлари, меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқи,  соғлиғини сақлаш ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи кафолатлари белгилаб қўйилган.

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Миркомил МИРМАҚСУДОВ, 

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий раиси

Бекзоджон ХАЗРАТҚУЛОВ,

шу суднинг девонхона мудири