Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”даги 48 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди

×

 2022-07-05 18:57:23    182

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Бу борада айниқса, давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари” тизими ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

“Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичи доирасида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида бугун улардан 48 нафарига замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Туман раҳбари бандлиги таъминланмаган, эҳтиёжманд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган каби хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида туманда амалга оширилаётган манзилли ишлар ҳақида сўзлаб, бу тадбирлар тизимли давом эттирилиши ҳақида таъкидлади. 

Инсон қадрини улуғлашга қаратилган бундай қўллаб-қувватлов ва эътибор учун хотин-қизлар вакиллари ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ислоҳотлардан мамнунликларини билдиришди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги