Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг муборак Қурбон ҳайити табриги

×

 2022-07-08 22:31:11    602

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар, қадрли тумандошлар!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва ўз номимдан Сизларни муборак Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман. 

Ушбу қутлуғ айём элимизнинг олижаноб фазилатлари бўлмиш бағрикенглик, мурувват ва саховат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларини ўзида мужассам этганлиги билан янада қадрлидир.

Барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Шерзоджон Юлдашев

Ўзбекистон тумани ҳокими