Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди

×

 2022-07-28 12:13:21    210

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтди.

Дўстларобод қишлоғида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳовлисида ташкилланган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Махмудов хамда мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари хам иштирок этиб, аҳолининг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг 30 дан зиёд муаммо, таклиф ва шикоятлари кўриб чиқилди.

Фуқаролардан кадастр, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, никоҳ ва оила масалалари, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, моддий ёрдам, субсидия, уй-жой, коммунал масалалар ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш каби турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Жойнинг ўзида ҳал этиш мумкин бўлган масалаларга ижобий ечим белгилаш билан бир қаторда, қатор фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга ўрганиб чиқиш ва белгиланган муддатларда ҳал этиш учун топширилди. Айрим мурожаатлар бўйича соҳа мутахассислари, ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар, қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги