Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида бугун 150 нафарга яқин ёш истеъдод ва иқтидор эгалари, фаол ёшлар муносиб эътироф этилди

×

 2022-08-06 19:44:13    272

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Яйпан шаҳридаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган маънавий-маърифий, маданият ва спорт тадбирларининг ғолиб ва совриндорлари, иқтидорли ва истеъдодли фаол ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди. 

Келажак бунёдкорлари, уларнинг устоз ва яқинлари жам бўлган тадбирда “Ёшлар ойлиги” доирасида туманда ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйини, “Мен ўқиган китоб”, “Ғазалхонлик”, “Санъат ғунчалари” каби танловлар, спорт мусобақалари, шунингдек “Ахборот технологиялари билимдони”, “Камалак” юлдузлари” каби қатор мусобақа, фестивал ва кўрик-танловларнинг турли босқич ғолиб ва совриндорларига диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Барчага қувончли онларни ҳадя этган маросимда ёш истеъдод соҳиблари ва жамоалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва бадиий дастурлар иштирокчиларга манзур бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги