Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни ўтказилади

×

 2022-08-15 19:15:52    247

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган йили давлат раҳбарининг бизнес аҳли билан илк очиқ мулоқоти ўтказилиб, 20 август юртимизда Тадбиркорлар куни деб белгиланганди. 

Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб, соҳадаги муаммо ва вазифаларни таҳлил қилади, бизнес вакилларининг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, янги ечимларни кўрсатади, тадбиркорлик ривожига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу йилги тадбир 22 август куни ўтказилиши мўлжалланган. 

Маълумот учун, бўлажак учрашувга тадбиркорлардан республика штабига қарийб 8,5 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг 72 фоизи ҳал этилган.