Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамда 100 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар фарзандларига қувонч улашилди

×

 2022-08-31 22:18:09    209

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида бугун Ўзбекистон туманидаги жажжи қалб эгалари учун ҳам ўзгача шодлик улашилди. 

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида болалар учун ташкилланган байрам тадбирларига тумандаги эҳтиёжманд оилалар, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилганлар оилаларнинг 100 нафардан зиёд фарзандлари ҳам қамраб олинди.

Тантаналар доирасида болаларни хушнуд этувчи кенг қамровли тадбирлар, қўғирчоқ театри, концерт дастури ва “Бепул аттракционлар” акцияси каби лойиҳалар болажонларнинг шодлигу-қувончларига сабабчи бўлди.