Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 116 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Билимлар сари чорлар биринчи қўнғироқ: Ўзбекистон туманидаги мавжуд 70 та умумтаълим мактабларида бугун 4857 нафар биринчи синф ўқувчилари илк дарсларини бошладилар

×

 2022-09-05 13:34:29    209

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.

Жорий йилда Ўзбекистон туманидаги 70 та умумтаълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилиб, умумтаълим мактабларининг 1-синфига 4857 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Шўрсув маҳалласидаги 9-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди. 

Кўп миллатли маҳаллада жойлашган мазкур таълим масканида ушбу янги ўқув йилининг бошланиши қўшалоқ байрамга айланди. Боиси, ёз кунларида муассасада қарийб 500 миллион сўмлик бюджет маблағлари эвазига жорий таъмирлаш ҳамда замонавий ўқув жиҳозлари ва анжомлари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилиб, мактаб янада кўркам ҳолатга келтирди.

Бутунлай янгича қиёфа касб этган мактабда ташкилланган қўшалоқ тадбирда сўз олган туман раҳбари мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида тўхталди. Устоз-мураббийлар ҳамда ўқувчиларга бошланган ўқув йилида омад ва зафарлар тилади.

Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этган қурувчи усталар, фидоийларга жамоатчиликнинг миннатдорчилиги билдирилди. 

Тадбирда бу йил илк марта мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўқувчиларга Президент совғалари-ўқув қуроллари жамланган сумкалар топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги