Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёшлар пойтахтда ташкилланган First Global Challenge мусобақаси республика босқичида кучли ўнталикдан жой олдилар

×

 2022-09-07 17:54:13    310

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча пойтахтдаги Astrum IT Academy биносида робототехника бўйича First Global Challenge мусобақасининг республика саралаш босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Яйпандаги IT center-Рақамли технологиялар ўқув маркази менеджери Иброхимжон Абдуғаффоров хабар бермоқда.

Унда иштирок этган туманимиз ёшлари “Wall-E follower” роботи лойиҳаси билан кучли ўнталикка киришди.

Роботнинг хусусиятлари:

- олдидаги тўсиқларни кўрганда уриб тушириш ёки манёвр қилиш функцияси;

- исталган қора чизиқ бўйлаб ҳаракатланиши мумкин;

- қўлига махсус мослама олган ҳолда нишонларни уриб тушириш имкониятига эга.

Кўтаринки ва дўстона рақобат руҳида ўтган мусобақа робототехника сирларини ўрганишни бошлаганига ҳали тўрт ой бўлмаган ёшларимиз учун ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини ўтади.