Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Китоб ва мутолаа" ҳафталиги китобхонлар сафини янада кенгайишига хизмат қилмоқда

×

 2022-09-08 18:41:59    227

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ахборот кутубхона марказида "Китоб ва мутолаа" ҳафталиги юқори савияда, кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.

Китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса ёшларни китоб мутолаасига ундаш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилган ҳафталик доирасида китоб тарғиботига оид турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланмоқда.

Турли соҳа вакиллари ва ёшларнинг туман ахборот кутубхона марказига саёҳати, ўтказилаётган ижтимоий сўровлар, билимлар беллашувлари, бадиий асарлар тарғиботига бағишланган кенг қамровли тадбирлар мазмунга бой ўтяпти.

Ҳафталик доирасида миллий гвардия бўлимининг “Жасорат” ва туман ички ишлар бўлимининг “Матонат” жамоалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини тизимда меҳнат қилаётган ходимлар учун чинакам байрам, билимлар синови ва имкониятлар намойишига айланди.

Ҳафталикнинг фаол иштирокчилари, танлов ва беллашувлар ғолибларига туман ахборот кутубхона маркази, халқ таълими бўлими ҳамда маънавият ва маърифат маркази туман бўлими каби ҳамкор муассасаларнинг рағбатлантирувчи совғалари, китоблар жамланмалари тақдим этиб борилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги