Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 3 нафар фарзандлар она тарбиясига олиб берилди

×

 2022-09-08 18:45:34    240

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 03.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, вояга етмаган 2014 йилда туғиган С.Қ. (қизи), 2015 йилда туғилган С.Ж. (қизи), 2019 йилда туғилган С.Ж. (ўғли),  жавобгарлар (отаси) Ё.А., (бобоси) Ё.С. ва (бувиси) Ё.С. тарбиясидан даъвогар (онаси) Ё.М. тарбиясига олиб бериш белгиланган. 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан МИБнинг Ўзбекистон тумани бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилган.

07.09.2022 йил куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгарларга қонунда кўрсатилган бурч ва мажбуриятларини тушунтирилиши натижасида, 3 нафар вояга етмаган фарзандлар она тарбиясига олиб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.