Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таъзия

×

 2022-09-17 13:28:07    220

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 17 сентябр куни эрталаб Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг нашри “Яйпан овози” газетаси бош муҳаррири Комилжон Шерматов маълум муддат давом этган ҳасталикдан сўнг 67 ёшида вафот этди. Марҳумнинг жанозаси бугун соат 16:00 да унинг хонадонида, Ўзбекистон туманидаги Бузуқўрғон МФЙ, Аҳиллик маҳалласида ўтказилади.

Дастлабки меҳнат фаолиятини 1972 йилда Тошкент полиграф комбинати ишчиси вазифасида бошлаган фидоий ва жонкуяр журналист 1981 йилдан туманимизнинг нафақат матбуот соҳасида, балки давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам салмоқли фаолият олиб борди. Хусусан, ўтган давр мобайнида туман радио эшиттириш бўлими муҳаррири, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши партия ташкилотчиси, “Маънавият-маърифат” маркази туман бўлими раиси, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари каби вазифаларда самарали меҳнат қилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ва бошқа кўплаб соҳаларидаги ривожига муносиб ҳисса қўшган. 

Узоқ йиллар давомида туман ҳокимлигининг нашри “Яйпан овози”газетасида турли масъул вазифаларда ижод қилиб, мамлакатимиз ва туман ҳаётига оид туркум мақола ва хабарларни ўқувчиларга тақдим этишдаги фаоллигини 2011 йилдан шу нашрда бош муҳаррир сифатида ҳам давом эттириб келди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.