Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2 минг 200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Мевазор маҳалласида ҳам ичимлик суви ва электр таъминоти яхшиланиб, йўллар равонлашади

×

 2022-10-03 10:51:55    236

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Мевазор маҳалласида тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммони ҳал этиш мақсадида ҳудудда 2 км. янги ичимлик сув тармоқларини қуриш ишлари бажарилмоқда. 

Сув таъминоти ва сифати паст бўлган мазкур ҳудудда ушбу амалий тадбирлар ҳукуматимизнинг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида сувсоз-қурувчилар айни кунларда маҳалланинг Истиқлол, Обод, Гулшан ва Мевазор каби кўчалари бўйлаб траншея қазиш, 10 га яқин бетон сув халқаси (колодец) ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишларини бажармоқдалар. 

Ичимлик суви тармоқлари тортилгандан сўнг, айни маҳаллада ҳам йўлларни созлаш ва электр таъминоти сифатини яхшилаш бўйича қурилиш ишлари амалга оширилади.