Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига мезбонлик қилмоқда

×

 2022-10-03 19:03:32    213

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида волейбол бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси баҳсларига старт берилди. 

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов сўзга чиқиб, бу каби мусобақалар ёш авлод вакилларини спортга оммавий жалб этиш билан бир қаторда уларни Республика терма жамоалари сафларига қабул қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Мусобақада мамлакатимиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 200 нафарга яқин ўсмир йигитлар ғолиблик учун кураш олиб боради.

8 октябрга қадар кечадиган мамлакат чемпионатида иштирокчи жамоалар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда беллашадилар. 

Мусобақанинг бугунги илк кунида Бухоро, Сурхондарё, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари баҳсларга киришдилар.