Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бахтиёр Ашурматов "Турон" бош мураббийига айланди

×

 2022-10-10 15:10:54    217

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Яйпандаги "Турон" профессионал футбол клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди. 

Қайд этилишича, бугунга қадар клуб бош мураббийи лавозимида ишлаб келган истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради.

Ашурматов бугунга қадар АГМК, "Гулистон" ва "Сурхон", "Бухоро", "Андижон", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" клубларида фаолият олиб борган. Шунингдек, мураббийлик фаолияти давомида Олмалиқнинг АГМК клуби билан Ўзбекистон кубоги бош совринини қўлга киритган.

Таъкидланишича, янги бош мураббийга клуб раҳбарияти томонидан мусобақа жадвалида юқори ўринларга эга чиққан холда мавсум якунида жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган.