Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида АКТ вазирлиги раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилади

×

 2022-10-11 15:10:16    226

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонада ахборот коммуникация технологиялари соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев ҳамда вазирликнинг вилоятдаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилади. 

Бу хақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сайёр қабул жорий йилнинг 21 октябр, жума куни соат 11:00 дан бошлаб Ўзбекистон тумани, Қудаш маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган маҳалла биносида ташкилланади. 

“АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки соҳа ривожи бўйича таклифларингиз бўлса, сайёр қабулга ташриф буюринг” дейилади вазирлик хабарида. 

Маълумот учун телефон: 73-244-44-45