Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишлоқ аёллари улуғланди

×

 2022-10-15 10:28:18    229

PDF yuklash
Chop etish


15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани Сочтепа маҳалласида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ташаббуси билан ташкилланган тадбирга сектор ҳудудидаги қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи опа-сингиллар таклиф этилди.

Тадбирда бугун юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитини яратиш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида сўз бориб, қишлоқ аёллари улуғланди. 

Ёзилган байрам дастурхони, санъаткорларнинг концерт дастури, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, умуман муносиб эътибор ва эътирофдан қишлоқ аёллари мамнун бўлдилар.