Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди

×

 2022-10-21 18:16:50    165

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Дарвешобод маҳалласида жойлашган 23-умумтаълим мактабининг 16 ёшга тўлган 15 нафар йигит-қизларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тарзда ташкилланган ушбу тадбирда Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, устоз-мураббийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокими ушбу қувончли онлар билан ёшларни табриклаб, юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда юрт равнақи, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар ва вояга етган 15 нафар ўғил-қизларга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини топширдилар.

– Тенгдошларим қатори мен ҳам фуқаролик паспортига эга бўлганимдан бахтиёрман. Бу унутилмас дақиқалар мутасадди раҳбарларимиз, устоз ва яқинларим иштирокида бундай тантанали кечгани эса шодлигимга шодлик қўшди, дейди шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Гулшаной Йўлдашева. - Мактабни аъло баҳоларга битириб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирмоқчиман. Ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиш энг катта мақсадимларимдан бири.