Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманида яна қўшимча 9 та таклиф молиялаштириладиган бўлди

×

 2022-10-27 14:45:30    201

PDF yuklash
Chop etish


Аввалроқ жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсуми якунига кўра, Ўзбекистон туманидан лойиҳа доирасида умумий қиймати 6,019 млрд. сўм бўлган 5 та таклиф ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Давлатимиз раҳбарининг 25 октябрь куни имзолаган қарори билан, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилди. Хусусан, туманимиздан ҳам яна қўшимча 9 та лойиҳага 9 млрд. 539 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.

Бунда, Кичик Тагоб, Бегобод, Нурсух (Юқори маҳалласи), Мевазор, Қоратепа МФЙлари ва Оқтепадашт қишлоғи ҳудудларида ички йўлларни  таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш, Бегобод маҳалласидаги тиббиёт муассасаси, Дарвешободдаги 23-мактаб ҳамда Қирқкетмондаги 16-мактабни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ таклифлар молиялаштириладиган бўлди.

Эътиборлиси, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида ҳам аҳолининг иштироки бўйича Ўзбекистон тумани юқори кўрсаткичларни қайд этган бўлса, қўшимча таклифларга маблағлар ажратилишида ҳам туманимиз Республика бўйича энг юқори ўринни эгаллади.