Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани мактабгача таълим тизими ходимлари ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги амалий ишларда ташаббускорлик кўрсатмоқда

×

 2022-10-28 23:20:11    238

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб бораётганимиздек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбири Ўзбекистон туманида кўтаринки руҳда бошланиб, кўчат экиш ишлари тумандаги барча масканларда қизғин давом этмоқда.

Маҳалла ва кўчалар, ташкилот ҳамда муассасаларда умуммиллий лойиҳанинг иккинчи мавсуми кенг қулоч ёзмоқда.

Қумбосди маҳалласида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим ташкилотида бугун ўтказилган намунавий семинар ҳам “Долзарб 40 кунлик” тадбирида кўчат экиш, парваришини ташкил этиш масалаларига бағишланди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этди. 

Учрашувда сўз олган туман раҳбари белгиланган ишларни ҳар бир таълим масканларида самарали ташкил этиш, ниҳолнинг нафақат экилиши, балки ушбу кўчатларнинг ўз вақтидаги қаровига эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди. 

Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан боғча ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар, қаламчалар яхши ният билан ерга қадалди.

Туманнинг барча гўшаларида бўлгани каби, мактабгача таълим ташкилотларида, оилавий боғчаларда яшил маконларни барпо этиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.