Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар ички йўллари таъмирланмоқда

×

 2022-11-03 15:51:33    261

PDF yuklash
Chop etish


Ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш, ҳудудларда йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги қатор маҳаллалар ички кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Секторлар ишчи гуруҳлари, мутасадди идоралар ҳамда йўл қурилиши ташкилоти саъйи-ҳаракатлари билан ташкилланаётган тадбирлар ҳудудларда жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, айни кунларда Қайнарбулоқнинг 800 метр, Тинчлик маҳалласининг 2 км, Дарвешободнинг 1 км, ва Хайдаробод маҳалласининг 1 км масофадаги ички кўчаларига махсус транспортлар ёрдамида шағал етказилиб, тўшалмоқда.

Таъкидланишича, шу кунларда Элчи, Авғон, Бўстон ва бошқа маҳаллалар ички кўчалари ҳам шу йўсинда таъмирланиши белгиланган.