Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўл Элаш маҳалласида ҳам электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида амалий тадбирлар олиб борилмоқда

×

 2022-11-09 11:26:57    248

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари манзилли амалга оширилмоқда.

Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Хусусан, Кўл Элаш маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида ҳудудга 30 та янги темир-бетон таянчлари олиб келинди. Айни кунларда туман энергетиклари томонидан мазкур таянч устунларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича, маҳаллага ана шундай янги таянч устунларидан яна келтириб, 10 ва 0,4 кВли ҳаво тармоқлари тортилиши кўзда тутилган. Бу билан эса маҳалладаги 684-сонли 100 кВАли трансформатор пункти юкламаси енгиллатиш мақсад қилинган.