Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сўнгги кунлар давомида Ўзбекистон туманидаги 10 га яқин маҳаллалар ички йўлларига 8 километрдан зиёд масофада шағал тўшалди

×

 2022-11-10 23:21:23    277

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги маҳаллалар ички йўллари таъмири билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич шағаллаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Секторлар ишчи гуруҳлари, мутасадди идоралар, йўл қурилиши соҳаси корхоналари масъуллари сайъи-ҳаракатлари билан ташкилланаётган амалий тадбирлар ҳудудларда жадаллик билан давом этмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Элчи маҳалласида бўлиб, айни йўналишда бораётган жараёнларни кўздан кечирди. Йўлсозлар, маҳалла аҳли вакиллари билан учрашиб, аҳолига яратилаётган қулайликлар, бу борадаги ишларнинг давомий режалари хусусида сўзлашди.

Қайд этилишича, таъмирталаб ички йўлларни шағаллаштириш орқали таъмирлаш ишлари манзилли режа асосида айни кунларда Қайнарбулоқ, Авғон, Тинчлик, Бўстон, Хайдаробод, Дарвешобод ва Элчи каби маҳаллаларда давом этмоқда.

Туман раҳбари ички йўллар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган бундай тадбирларни бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттириш лозимлигини таъкидлаб, бу тўғрисида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.