Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички йўллар таъмири борасида маҳаллалардаги амалий тадбирлар давом этмоқда

×

 2022-11-16 17:29:04    239

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги маҳаллалар ички йўллари таъмири билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари давом этмоқда. Шу мақсадда ҳудудларда шағаллаштириш ишлари ҳам бажарилмоқда.

Манзилли дастурлар асосида йўлсозлар томонидан айни кунларда туманнинг Қораёзбобо, Даштчўлпон ва Янгиҳаёт маҳаллаларининг ҳар бирида 1 км.дан, Қулибек маҳалласининг эса 400 метрли ички йўлларини шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудлар инфратузилмасини ўрганиш натижалари ҳамда аҳоли мурожаатларига асосан сектор раҳбарлари, ишчи гуруҳлар, мутасадди идоралар масъуллари сайъи-ҳаракатлари билан айни йўналишдаги амалий жараёнлар туманнинг бошқа манзилларида ҳам давом эттирилмоқда.