Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказий шифохонасига қуёш панеллари ҳамда қўшимча генератор ўрнатилди

×

 2022-12-10 21:54:10    279

PDF yuklash
Chop etish


Электр таъминотидаги чекловлар ва аварияли узилишлар вақтида Ўзбекистон тумани марказий шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасаларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш мақсадида туман марказий шифохонасининг туғруқ ва реанимация бўлимлари биноларига янги қуёш панеллари ўрнатилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси масъулларининг маълум қилишича, электрдаги узилишлар вақтида муассасани барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшимча генератор ҳам ўрнатилган.

Таъкидланишича, яқин кунларда тумандаги яна 2 та оилавий поликлиникаларга ана шундай қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.