Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

×

 2022-12-15 18:35:22    208

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги "Висол" тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга соҳа фидойилари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, маҳалла раислари, фаоллар таклиф қилинди.

Тантанада қишлоқ хўжалигига соҳасига алоқадор вилоят бошқармалари масъуллари, туман сектор раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этди.

Кўтаринки руҳда ўтган "Ҳосил байрами"да ризқ-рўз етиштирувчи деҳқонлар, соҳа ходимлари ва туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди. 

Тадбирда сўз олган мутасаддилар қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутладилар. 

Жорий йил туман қишлоқ хўжалигида салмоқли, самарали ютуқларга эришилганлиги, хусусан пилла, ғалла ва пахтачиликда яхши натижаларга эришилгани алоҳида эътироф этилди. 

Тантанали тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришиб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ соҳа фидоийларига тегишли кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, туман ҳокимлиги ҳамда "Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг эсдалик совғалари топширилди.

Хушовоз санъаткорлар ва бадиий жамоалар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.