Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули Даҳанақақир маҳалласида бўлиб ўтди

×

 2023-01-27 20:29:56    171

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилган қабул давомида қишлоқ аҳли ва туманнинг бошқа ҳудудларларидан ташриф буюрган фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, нафақа тайинлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк кредити ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлар қабул қилинди. 

Муамммоларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига қонуний тушунтиришлар берилди. Амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, алоҳида назоратга олинди.