Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Деҳқонободнинг 6 та кўчасидаги ички йўлларни 5 километр асфальтлашга тайёрланмоқда

×

 2023-02-10 16:01:10    215

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Ҳунармандлар, Деҳқонобод, Нурафшон, Янгийўл, Маданият ва Муаллимлар кўчаларида ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёр ҳолга келтирилмоқда.

Ҳудуд аҳолиси таклифлари асосида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маҳалладаги ички йўлларнинг 5 километрлик қисмига асфальт ётқизилиши белгиланган.

Шу мақсадда, йўлларни равон ҳолга келтириш тадбирига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. 

Президентимизнинг айни қарори ҳамда шу каби давлат дастурлари асосида туманинг кўплаб маҳаллалари инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда.