Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 47 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янгиҳаёт маҳалласидаги ўрганишлар доирасида соғлигида нуқсони бор фуқаролар қўллаб-қувватланди

×

 2023-02-11 17:32:23    180

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан олис ҳудудлардан бўлган “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Янгиҳаёт маҳалласида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали ўрганилди.

Ўрганишлар давомида турли соҳалардаги масала ва мурожаатларни жойида ҳал этиш ва ижрога йўналтириш билан биргаликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи 63 ёшни қаршилаган Мухиддин Сиддиқов ўтган йили инсультни бошидан ўтказиб, касаллик асорати туфайли ўзи мустақил ҳаракатлана олмай қолади. Беморнинг ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси топширилди.

1993 йилда туғилган Азизжон Расулов эса аввал муқим иш эгаси бўлиб, ҳайдов трактори ёрдамида кўпчиликни корига яраб юрган бўлса, кейинчалик сурункали жигар касаллиги туфайли бир йил давомида тўшакка михланиб қолган эди. Соғлиги бироз тиклансада, оғир ишга ярамай қолган Азизжон рўзғор юкини тортишда кўмаклашишдан тўхтаб қолмоқчи эмас. Шу асосида ўз мурожаатига асосан шаклланган ҳунар кўникмасидан келиб унга ҳам пайвандлаш ва кесиш ускуналари етказиб берилди. 

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳалладаги бошқа бетоб ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олингани каби, мазкур икки фуқаронинг ҳам тезроқ тўлиқ шифо топиб кетишлари ҳамда узоқ йиллар оилаларига бош бўлиб юришларига тилаклар билдирилди.