Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус самараси: “Фаровон келажак” маҳалласининг яна 3 километр ички йўллари янги қиёфа касб этди

×

 2023-02-14 20:31:40    209

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қиляпти. 

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўз ижобий ечимини топмоқда.

“Фаровон келажак” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. Бу эса маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди.

- Лойиҳанинг ўтган йил кузида ташкилланган 2-мавсумида маҳалла ҳудудидаги таъмирталаб ички йўлларни асфальтлаштириш юзасидан билдирилган таклифимизга 10 минг 354 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Асфальтлаштириш ишлари ўтган бир неча ҳафталардаги совуқ об-ҳаво шароити туфайли вақтинчага тўхтаб турган бўлса, кунлар илиши билан мана, йўлсозлар ўз ишларини ниҳоясига етказиб беришди, - дейди “Фаровон келажак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдулатиф Ғофуров.

Маълумот ўрнида, ўзаро бирдамлик намунасини кўрсатган маҳалла аҳли ўтган 2022 йилда “Менинг йўлим” лойиҳасида ҳам фаол иштирок этиб, ижобий натижага эришган эди. Айни лойиҳа доирасида маҳалланинг Тўлаш қишлоғида 2,4 километр, маҳалла аҳлининг қўшимча ташаббуси билан эса яна 1 километрга яқин ички кўчалар асфальтланиб, равон ва соз ҳолатга келтирилган.