Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2-сектор ҳудудида ўтказилган меҳнат ярмаркаси амалий натижаларга бой ўтди

×

 2023-02-21 19:26:20    253

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани прокуратураси ташаббуси билан 2-секторда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

Унда сектор ҳудудидаги маҳаллалардан ташриф буюрган фуқаролар иштирок этди. 

Меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига тумандаги 112 та давлат ва хусусий корхона-ташкилотлар томонидан 440 га яқин бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Таъкидланишича, ярмарка натижаларига кўра 6 нафар фуқароларга доимий, 15 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 17 нафар хотин-қизлар эса тикувчилик йўналишида икки ойлик касб-ҳунарга қайта ўқитиш курсларига йўналтирилди. 

Ярмарка иштирокчилари ҳисобланган “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад олишларига кўмаклашиш мақсадида АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан уларнинг 6 нафари билан тегишли тартибда шартномалар тузилиб, жами 42 миллион сўмлик зарурий меҳнат ашёлари олишлари учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Тадбир давомида ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан 3 нафар аёлларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари ҳам бепул топширилди.

Шунингдек, 20 нафардан зиёд фуқаролар меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш йўналишлари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассисларидан хуқуқий маслаҳатлар олишди.