Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида фаолият кўрсатаётган йирик цемент заводининг иккинчи босқичи қурилишига киришилди

×

 2023-03-17 00:09:28    227

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган 2022 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон туманидаги Кичик Тагоб МФЙ ҳудудида “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси томонидан йилига 450 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи ишга туширилган эди. Қиймати 30 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳанинг амалга ошилириши натижасида 300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, унинг тантанали очилиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган эди. 

Наврўз байрами арафасида айни заводнинг иккинчи босқич қурилиши ишларига киришилди. Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, туман сектор раҳбарлари, завод ишчи ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва оқсоқоллар иштирок этди. 

Лойиҳа қиймати 80 миллион АҚШ доллари бўлган иккинчи завод ишга тушгач, йилига қўшимча 1 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари ички бозор талабларини тўлдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 500 дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Шу куни эзгу ният ва хайрли дуолар билан заводнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйилди.