Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги яна 5 та маҳалланинг 11 минг метрдан зиёд ички йўллари обод бўлди

×

 2023-03-23 11:26:01    245

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан ички йўлларни созлаш тадбирлари жадал суратларда давом этмоқда.

Президентимиз қарори, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ҳамда бошқа манзилли дастурлар асосида ҳудудлардаги ички йўлларни соз ҳолатга келтириш орқали, аҳолининг кўп йиллик муаммолари ижобий ҳал этиб борилмоқда.

Наврўз байрами арафасида ҳам тумандаги яна 5 та маҳаллаларнинг маълум ички йўлларини ободлик касб этиши ҳудуд аҳлига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. 

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Шакаробод” маҳалласида 1253 метр, “Дарвешобод” маҳалласида 2300 метр ва “Олмазор” маҳалласида 1500 метрга яқин ички йўллари аслфальтланди. 

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида эса “Мевазор” маҳалласининг 3200 метр ҳамда “Нурсух” маҳалласининг 3000 метр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, манзиллар обод ва кўркам тус олди. 

Бу каби ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар, бунёдкорлик ишлари айни кунларда туман маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.