Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашобод маҳалласида ҳам ичимлик сув қудуғи қазилиб, сув минораси ўрнатилди

×

 2023-03-27 09:46:30    264

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қудашобод маҳалла фуқаролар йиғини янги ташкил топган маҳаллалардан. Маҳалла ўрамидаги мавжуд 510 га яқин хонадонда 2500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 

Ҳудуд аҳлининг тоза ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида ушбу масканда ҳам тоза ичимлик суви қудуғи қазиб чиқарилди

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори асосида амалга оширилган ушбу хайрли лойиҳа қиймати 730 миллион сўмни ташкил этди. Қишлоқда янги сув қудуғи қазилиши билан биргаликда, 24 метрли 25 м3 сиғимга эга бўлган минораси ўрнатилиб, мўъжаз сув иншооти барпо этилди.  

Айни кунларда пудратчи ташкилот қурувчи-мутахассислари томонидан ушбу масканда қўшимча ободонлаштириш ҳамда сувни зарарсизлантириш ускуналарини ўрнатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.