Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғани қишлоғида электр таъминоти яхшиланмоқда

×

 2023-03-27 16:06:33    259

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғини Ғани қишлоғидаги мавжуд 180 га яқин аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш борасида амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур қурилиш-монтаж ишлари  Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкилланган. 

Лойиҳа асосида қишлоққа 67 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Энергетиклар айни кунларда мазкур таянч устунларига 1 минг 400 метрдан зиёд замонавий турдаги СИП кабеллари-янги ҳаво тармоқлари тортиш ишлари билан банд. 

Навбатида 160 кВАли янги трансформатор ҳам ўрнатилиб, амалий тадбирлар натижасида маҳалладаги мавжуд 358-сонли трансформатор юкини енгиллатиш ва аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондирилишига эришиш мақсад қилинган.