Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида маънавият фестивали ўтказилмоқда

×

 2023-04-01 13:20:51    247

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда пойтахтимиздан келган таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади. Мазкур тарихий воқеага Ўзбекистон туманида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда аҳолининг барча қатламлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.  

Маънавият фестивали Ўзбекистон туманида ҳам кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда. Кичик Тагоб маҳалла фуқаролар йиғинидаги 6-мактабда бўлиб ўтган тадбирда тарғиботчилар, элимиз суйган санъаткорлар ва бошқалар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлади. 

Фестивал ва тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.