Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбошимчалик билан қурилган бино иншоот бузиб ташланди

×

 2023-04-15 00:07:45    270

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан суд қарорига асосан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмаларни буздириш билан боғлиқ қатор ишлар амалга оширилди.

ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 06.06.2022 йилги Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги харитасининг 403қ-контурдаги 0,25 га. ер майдонга ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани буздириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича жавобгар суд қарорини ижросини ихтиёрий муддат ичида бажармаган.

Шунга кўра, 12.04.2023 йилда бўлим бюро томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон тумани, Муқимий ММТП ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 403қ-контурдаги манзили бўйича 0,25 га ер майдонига жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 100 кв.м. қисмига қурилган ноқонуний қурилма (бетон фундамент)лар мажбурий тартибда буздирилиши таъминланиб, суд ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

МИБ Ўзбекистон тумани бўлими