Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон-саховат, меҳру оқибат ва барокат ойидир

×

 2023-04-15 14:09:19    240

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, нуроний отахон-у онахонларни йўқлаш ва улар учун ифторлик дастурхонлари ёзиш каби хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан туманнинг “Кичик Тагоб” маҳалласида истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Тадбирга юздан зиёд рўзадор, кекса ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари таклиф этилди. 

Ифторликда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан қутлади. Улуғ айём кунлари туманда барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Рўзадорлар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва хайрли ишларнинг чекка қишлоқларгача етиб келаётгани ҳақида ўзаро сўзлашаркан, бу имкониятлар учун шукроналар айтишди.