Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўп миллатли Бўстон маҳалласида ҳам минг метр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилди

×

 2023-04-17 22:16:03    181

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 

Ўзбекистон туманида ҳам айни қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

4 минг 500 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 3 та кўчада жойлашган минг метр масофадаги йўллар асфальтланиб, равон ва соз ҳолга келтирилди.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан бажарилган бунёдкорлик ишларидан маҳалланинг кўп миллатли ёшу-қариси бирдек мамнун.