Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 98 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

×

 2023-04-18 10:39:47    249

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этиб, уларнинг келгуси ижод ва ишларида юксак омадлар тилади. 

Таъкидланганидек, ҳар қандай халқнинг маданияти ва санъатига бўлган ҳурмат – бу шу халқнинг ўтмиш тарихи, миллийлиги, урф-одат ва дастурларига бўлган ҳурмат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, бугунги байрам илдизи чуқур тарихга эга кўп миллатли халқимизнинг, бутун мамлакатимизнинг байрами десак, муболаға бўлмайди.

Туман раҳбари томонидан туманда айни соҳани янада ривожлантириш борасида келгусида ҳам эзгу ташаббуслар амалга оширилиши маълум қилинди. 

Кўтаринки руҳда ташкилланган тадбир, ифторлик дастурхони атрофидаги дилдан суҳбатларда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ижобий ишлар эътироф этилди, соҳа вакилларига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа фидойиларига туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.