Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқёзибоболиклар эзгу ташаббуслар рўёбини муносиб нишонлашди

×

 2023-04-20 23:17:00    197

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Оқёзибобо қишлоғи “Дарвешобод” маҳалла ўрамида жойлашган. Қишлоқдаги 160 та хўжаликда 900 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида шу йили қишлоқнинг 800 метр ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди.

Яна бир қувонарли жиҳати, жорий йилги "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида қишлоқдаги 71-мактаб инфратузилмасини яхшилаш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда мактабда 1,2 миллиард сўм маблағ эвазига 180 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилади. 

Ана шундай эзгу ташаббус ва муносиб ютуқлар қишлоқнинг ёшу-қариси жамлигида муносиб нишонлади. Ифторлик дастурхони ёзилиб, хайрли ишлар бардавомлиги тиланди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳам қатнашиб, ҳудуд аҳлини Рамазон ойи, муносиб ютуқлар билан самимий қутлади. Туманда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Туман раҳбари оқёзибоболикларнинг ана шундай аҳил ва бирдамлигига, меҳр-оқибатига кўз тегмаслигига ният билдирди.

Шу куни қишлоқда концерт дастури ҳам ташкилланиб, унда иштирок этган элимиз ардоғидаги санъаткорлар ўз куй-қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.