Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон ҳайити байрами арафасида Мурувват уйида яшовчиларга меҳр ва қувонч улашилди

×

 2023-04-21 00:36:44    233

PDF yuklash
Chop etish


Рамазон ҳайити байрами арафасида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига навбатдаги йўқлов ташкилланди. 

Байрам йўқловида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги ҳокимлик мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, меҳрга ташна қалбларга шодлик улашилди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари муассасада яшовчилар ҳамда уларни меҳр ила парваришлаётган тиббиёт ходимларини муборак айём билан самимий қутлаб, инсон қадри улуғланаётган юртимиздаги барча шифоталабларга, хусусан мазкур муассасада яшовчиларга мустаҳкам соғлик ва кўнгил хотиржамлигини тилади.

Байрамона дастурхон атрофидаги дилдан суҳбатлар, меҳрга тўла илиқ сўзлар ва самимий эътибор масканда яшовчилар учун қувонч баҳшида этди.