Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро оила куни муносабати билан спорт мусобақалари ва Хотира турнири ўтказилди

×

 2023-05-04 19:27:25    237

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида 15 май-Халқаро оила куни муносабати билан тумандаги хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ва моҳир журналист, марҳума Насибахон Хожиматованинг хотирасига бағишланган турнир ўтказилди.

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ўтказилган спорт тадбирларида маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, тумандаги корхона ва ташкилотларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти аъзолари, ҳудудлардаги фаол аёл-қизлардан иборат 100 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди. 

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида ташкилланган тадбирда спортсевар хотин-қизлар дастлаб, саломатлик учун беш минг қадам босишган бўлса, 60 метр масофага югуриш, арқонда сакраш, тўп улоқтириш каби бир нечта шарт бўйича ҳам ўзаро баҳслашди.

Тадбир давомида марҳума журналист Насибахон Хожиматованинг профессионал фаолияти, порлоқ хотираси ёдга олинди.

Якунда спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.